“Бенфика” – “Реал Мадрид” учрашувидаги воқеа юзасидан текширув бошланди

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида ўтказилган “Бенфика” – “Реал Мадрид” (0:1) учрашувида содир бўлган ҳолат юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Манбага кўра, бу текширув Винисиус Жуниорга қаратилган ирқчилик ҳақоратлари ҳақидаги айбловлар билан боғлиқ экани айтилмоқда. UEFA воқеага алоқадор барча шахсларни сўроқ қилмоқчи. Жумладан, ўйиндан сўнг Лиссабон жамоаси ярим ҳимоячиси Жанлука Престианнига нисбатан ирқчилик сўзлари айтилганини очиқ эълон қилган Килиан Мбаппе ҳам тингланиши мумкин. Далиллар етарли бўлмаган тақдирда, ҳеч қандай санкция қўлланилмаслиги таъкидланган.

Лиссабонда ўтган учрашув Мадрид клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона голни Винисиус Жуниор киритди. Иккинчи бўлимда бразилиялик футболчи ҳакам Франсуа Летексьега мурожаат қилиб, ирқчилик ҳақоратига учраганини маълум қилгандан сўнг ўйин қарийб тўққиз дақиқага тўхтатилди.

Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви жорий йилнинг 25 февраль куни Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA Винисиус Жуниор “Реал Мадрид” “Бенфика”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг