Белоусов Путиннинг яна бир қўғирчоғи – Британия Мудофаа вазири
Олам
−
13 Май
10881Буюк Британия Мудофаа вазири Грант Шаппс Россия Мудофаа вазири лавозимига номзод Андрей Белоусовни Владимир Путиннинг навбатдаги қўғирчоғи деб атади. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги ўз аккаунтида маълум қилди.
"Сергей Шойгу назорати остида Путиннинг 355 мингдан ортиқ аскарлари йўқолган", дейди Шаппс.
Унинг фикрича, Россия Федерациясининг янги Мудофаа вазири Владимир Путиннинг навбатдаги қўғирчоғи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазири лавозимида 12 йил ишлаб келган Сергей Шойгу ўз лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини собиқ бош вазир ўринбосари ва иқтисодчи Андрей Белоусов эгаллайди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, энди Шойгу Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ва айни пайтда ҳарбий-саноат комплекси комиссиясида Президент ўринбосари бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь