Беллингем терма жамоага боришни истамади – ОАВ

Спорт

image

“Реал Мадрид” футболчи Жуд Беллингем Англия терма жамоаси устози Томас Тухелдан FIFA кунлари учун қайдномага киритмаслигини сўраган. “Челси” ва “Бавария”нинг собиқ мураббийи дастлаб Беллингемга ишонч билдирмоқчи эди, аммо суҳбатлардан сўнг футболчи Испания пойтахтида қоладиган бўлди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

3 октябрь куни “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Англия терма жамоасининг Уэлс ва Латвия билан ўтказиладиган халқаро ўйинлари учун қайдномада киритилмагани тасдиқланди. 22 ёшли футболчи елкасидаги жарроҳлик амалиётидан режалаштирилганидан эртароқ қайтиб, жамоасининг бир нечта учрашувларида майдонга тушган бўлса-да, миллий жамоага чақирилмайди.

Манбага кўра, Беллингем ўзи ҳали 100 фоизга тайёр эмаслигини тан олди. Шунинг учун у кейинги икки ҳафта ичида махсус машғулотлар орқали энг яхши ҳолатига қайтишга қарор қилди. Англия терма жамоаси штаби ҳам унинг қарорини тушуниб, мажбурлаб миллий жамоага қўшиш тескари натижа бериши мумкинлигини инобатга олди.

Беллингем август ойида операция қилингач, октябрь ойи охиригача сафга қайтиши кутилганди. Бироқ у бир неча ҳафта олдин “Реал Мадрид”нинг “Эспаньол”га қарши ўйинида майдонга қайтди ва ўтган ҳафта охирида Мадрид дербисида асосий таркибда майдонга тушди.

Беллингем халқаро танаффус вақтида Мадридда қоладиган бўлди. Энди у Вальдебебасда Хаби Алонсо бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан тузилган индивидуал иш дастури асосида “мини-мавсумолди” тайёргарликдан ўтади.

Маълумот учун, Беллингем жароҳатидан қайтгандан сўнг, “Реал Мадрид” билан 5 та ўйинда майдонга тушди. Шулар орасида Қозоғистондаги “Қайрат”га қарши UEFA Чемпионлар лигасидаги учрашув ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия FIFA Жуд Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг