Беллингем мавсум бошида “Реал”ни қийнаган асосий муаммони айтди

Спорт

image

Германиялик футболчи Тони Кроос фаолиятининг якунлангани “Реал Мадрид” ярим ҳимоясида қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда клуб футболчиси Жуд Беллингем “TNT Sports”га берган интервьюсида айтди.

“Биз учун жамоани қайта қуриш бироз қийин масала. Кроосни йўқотиш ўйинимиз ритми ва услубида жуда сезилди. Тони ўзига хос футболчи ва уни алмаштириб бўлмайди. Биз бу муаммони ҳал қилишнинг бошқа йўлларини излашимиз ва майдон марказидаги бўшлиқларни тўлдиришимиз керак”, дейди Беллингем.

Қайд этиш жоиз, ўтган мавсум якунлангач, Тони Кроос фаолиятини якунлади. Германиялик ярим ҳимоячи 2014 йилда “Реал Мадрид” сафига келиб қўшилган эди. Бу даврда у барча турнирларда 464 та учрашувда қатнашиб, 28 та гол ва 98 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Қаймоқранглилар” таркибида футболчи 4 марта Европа Чемпионлар лигаси, Испания чемпионати ва Европа Суперкубогида ғолиб бўлди.

Маълумот учун, 17 сентябрь куни “Реал” 2024/2025 йилги Евроа Чемпионлар лигасининг илк учрашувида Германиянинг “Штутгарт” клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Тони Кроос Жуд Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made