Беллингем қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Спорт

image

“Реал” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем тез орада умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Агар унинг соғлиғи нормал бўлса, у ҳолда “Реал Сосьедад” билан 14 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ла Лига ўйини қайдномасига киритилади. Беллингем 21 сентябрь куни “Эспаньол”га қарши ўйнай олиш эҳтимоли юқори.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзида Дортмунднинг “Боруссия”сидан Мадрид клубига ўтган эди. Бу даврда у 43 та учрашувда иштирок этиб, 23 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Умумий ҳисобда ярим ҳимоячи 3733 дақиқани майдонда ўтказди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Жуд Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг