Белград-2021: ўзбекистонлик икки боксчи ЖЧ финали учун жанг қилади
Спорт
−
04 Ноябрь 2021
4347Бугун 4 ноябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувларига старт берилади.
Ушбу босқичга икки нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келди. 60 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков эронлик Даниял Шоҳбаҳш билан “ҳисоб-китоб” қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 17:55 дан сўнг бошланади. 21 ёшли бухоролик боксчи аввалги босқичда россиялик Всеволод Шумковга қарши рингга кўтарилган ва ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олган эди.
Шунингдек, 92 кг вазн тоифасида Мадиёр Саидраҳимов кубалик 4 карра Жаҳон ва 2 карра Олимпиада чемпиони Хулио Ла Крузга қарши баҳс олиб боради. Икки боксчи Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинида спарринг рақиб сифатида жанг ўтказган эди. Жанг Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади. Саидраҳимов аввалги босқичда анлиялик Льюис Уильямсни мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ ярим финалида Ўзбекистон терма жамоасидан 6 нафар боксчи рингга кўтарилди ва уларнинг 4 нафари – Нодиржон Мирзаҳмедов (48 кг), Мужибилло Турсунов (63б5 кг), Саиджамшид Жафаров (75 кг) ва Лазизбек Муллажонов (92 кг) мусобақани тарк этди.
Маълумот учун, финал жанглари жорий йилнинг 6 ноябр куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси