Беларусдаги намойишларда 300 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

Олам

image

Аввалроқ Беларусь пойтахти Минскда якшанба намойишлари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун 13 декабрь куни 300 дан ортиқ одам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузгани учун ҳибсга олинган. Бу ҳақда Минск шаҳар Ижроия қўмитаси ички ишлар бошқармасининг расмий вакили Роман Лашкевич маълум қилди.

“300 дан ортиқ фуқаро Минск ҳудудида оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузгани учун Беларусь Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 23 34-моддасига биноан, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23 4-моддасига биноан полиция ходимларининг қонуний талабига бўйсунмагани учун ҳибсга олинди”, дейди Минск полициясининг вакили.

Маълумотларга кўра, Минскнинг айрим туманларида бир гуруҳ одамлар кўчаларга оқ-қизил-оқ байроқлар билан чиқишган.

Минскдан ташқари, намойишчилар Заславл, Гродно ва бошқа шаҳарларда кўчаларга чиқиб, норозилик акциялари уюштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг