Беларусда якшанба намойишлари бўлиб ўтмоқда

Олам 2736
image

Минск ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида бугун, 13 декабрь, якшанба куни Президент сайловлари натижалари ва намойишчиларга нисбатан зўравонликларга қарши рухсатсиз намойишлар бошланди. Бу ҳақда “Tut.by” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Минскнинг айрим туманларида бир гуруҳ одамлар кўчага оқ-қизил-оқ байроқлар билан чиқишган. Аввалроқ норозилик ҳаракатлари бугун, 13 декабрь соат 12:00 да бошланиши ҳақида хабар берилган.

Нашрнинг ёзишича, норозилик ҳаракатлари давом эяпти. Намойишчилар байроқларни кўтариб, “яшасин Беларусь”, дея кўчаларда шовқин солмоқда. Шунингдек, пойтахтда тушдан кейин Ҳукумат тарафдорлари митинги бошланган. Унда давлат рамзлари бўлган машиналар шаҳар марказига қараб ҳаракатланган.

Минскдан ташқари, намойишчилар Заславл, Гродно ва бошқа шаҳарларда кўчаларга чиқмоқда.

Маълумот ўрнида, Беларусда жорий йилнинг 9 август куни мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилганди. Расмий натижага кўра, сайловда Александр Лукашенко 81 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Аммо беларуслар бу натижани қабул қилишни хоҳламай, намойишга чиқди. Сайловдан кейин бир ой давомида ҳар куни тинч норозилик намойиши уюштирилди. Аммо Ҳукумат полиция ва ОМОН гуруҳини ишга солиб, митингларни тарқатишга уринди. Юзлаб одамлар қўлга олинди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3.2
t
×