Беларусда педофиллар учун кимёвий кастрация жорий этилади

Олам

image

Беларусь Бош прокуратураси Жиноят кодексига педофилияда айбланган шахсларни мажбурий кимёвий кастрация қилишни назарда тутувчи тузатишлар ишлаб чиқди. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб, “Наша Нива” хабар берди.

Айтилишича, мазкур тузатишда жиноят учун тўғридан-тўғри жазолаш билан бирга мажбурлов чоралари ҳам қўлланилиши кўзда тутилади.

Шунингдек, Бош прокуратура хабарида “педофилияни даволаш алгоритми”, жумладан, кимёвий кастрациядан фойдаланишни ўз ичига олган клиник протокол ишлаб чиққани ва тасдиқланганини таъкидлаган.

Мамлакат раҳбари Александр Лукашенко эса Бош прокуратуранинг “ота-оналар масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш бўйича; ноанъанавий жинсий алоқаларни, жинсни ўзгартиришни, педофилияни ва болалардан холиликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш; таълим жараёнига болалар ва ёшларнинг жинсий тарбияси мавзуси бўйича мажбурий курсни жорий этиш; муқаддам судланган шахслар устидан, шу жумладан, электрон билагузуклардан фойдаланган ҳолда назоратни кучайтириш” ҳақидаги ташаббусларини қўллаб қувватлаган.

Маълумот учун, сўнгги 5 йил ичида Беларусда 3,5 мингдан ортиқ бола жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар қурбонига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь педофиллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг