Беларусда коронавирусга қарши эмлаш январь ойида бошланади

Олам

image

Беларусда “Спутник V” Россия вакцинаси орқали коронавирус инфекциясига қарши эмлаш январь ойида бошланади. Бу ҳақда бугун, 21 декабрь куни Беларусь Соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневич маълум қилди.

“Вакцинанинг биринчи партияси январда келади. Биз эмлаш кампаниясини ўшанда бошлаймиз”, дейди Пиневич.

Унга кўра, Россия томонидан назорат қилувчи органларга тақдим этилган ҳужжатлар ҳар томонлама ўрганиб чиқилганидан сўнг, Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

“Вакцина мамлакатда рўйхатдан ўтган, ушбу вакцинани клиник жиҳатдан ишлатишга рухсат берилган. Вакцинани бизнинг мамлакатда клиник синовлар эмас, балки оддий қабул доирасида ҳам ишлатиш мумкин. Энди келгусида етказиб бериш масалалари пайдо бўлди”, дейди вазир.

Унинг таъкидлашича, биринчи босқичда вакцинани тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, савдо ва бошқа ишчилар қабул қилади, улар ўз касблари туфайли кўп сонли одамлар билан алоқа қилишга мажбур. Ушбу касб эгалари учун эмланиш бепул бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Қорағанда вилоятида Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакциналарини ишлаб чиқариш бошлангани ҳақида хабар берилди.

Шунингдек, “Bloomberg” нашри Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасига 70 млн доза буюртма бергани ҳақида хабар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь вакцина

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made