Беларусь юзага келган инқироздан чиқиш режасини маълум қилди

Олам

image
Мен кетсам тарафдорларимни қиймалашади – Лукашенко ҳокимиятда узоқ қолиб кетганини тан олди north_east

Мен кетсам тарафдорларимни қиймалашади – Лукашенко ҳокимиятда узоқ қолиб кетганини тан олди

Беларусь Ҳукумати Россия ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига мамлакатдаги инқирозни тўхтатиш режасини таыдим этди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, режа 28 август куни ЕХҲТ доимий кенгашининг Венада ўтган махсус йиғилишида тақдим этилган. Унда 2022 йилгача мамлакатда конституциявий ислоҳот ўтказиш, Ҳукумат ва парламент фойдасига Президент ҳокимиятини кучсизлантириш, президентлик ва парламент учун қайта сайлов ўтказиш кўзда тутилган.

Йиғилишда Беларусь вакили конституциявий ислоҳот амалдаги Президентнинг 5 йиллик муддати тугашидан аввал сайлов ўтказишнинг ягона йўли эканини таъкидлаган. У шунингдек, расмий Минск мухолифат билан музокара олиб бориш ниятида эмаслигини, бу ҳокимиятни топширишни англатишини қўшимча қилган.

Қайд этилишича, конституциявий ислоҳот миллий мулоқот шаклида бўлади. Сиёсий тизим либераллаштирилади, Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилади. партиявийлик тизими ҳам ўзгаради, партиялар роли оширилади, сайлов қонунчилиги ҳам янгиланади. Дипломатнинг сўзларига кўра, барчаси умумхалқ референдумида ойдинлашади.

Маълумот учун, Беларусда 9 августдан бери президентлик сайловлари натижасига қарши намойишлар ўтказиляпти. Мухолифат Президент Александр Лукашенкодан кетишини талаб қиляпти. Бир ойдан бери давом этаётган намойишлар тинч ўтяпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко Беларусда намойиш

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг