Мен кетсам тарафдорларимни қиймалашади – Лукашенко ҳокимиятда узоқ қолиб кетганини тан олди
Олам
−
08 Сентябрь 2020
9711Беларусь Пезиденти Александр Лукашенко давлат раҳбари лавозимида кўп қолиб кетганини тан олди. Аммо бу лавозимдан шунчаки кетмаслигини ҳам билдирди. Бу ҳақда у россиялик журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.
“Эҳтимол, мени фақатгина телевизордан эмас, балки дазмол ва чойнакдан ҳам кўрсатаётганди. Ҳа. Аммо ҳозир Беларусни фақат мен ҳимоя қила оламан”, дейди у ишонч билан.
У президентликдан шунчаки кетмаслигини, бундай қилса, унинг тарафдорларига зарар беришлари мумкинлигини таъкидлади.
“Мен чорак аср Беларусни тартибга келтирдим. Буларнинг барини шунчаки ташлаб кетмайман. Агарда мен кетсам тарафдорларимни қиймалашади”, дея фикр билдирган Беларусь раҳбари.
Шу билан бирга, у Конституцион ислоҳот ўтказилса, муддатидан аввал сайловлар бўлиши мумкинлигини ҳам инкор қилмади.
У инсон сифатида намойишлардан кўнгли ғаш эканини, аммо кўпчилик 20 йил аввал Беларусь қандай бўлганини эслай олмаслигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда бир ойдирки намойишлар давом этяпти. Намойишчилар 9 август куни ўтказилган президентлик сайлови натижасидан норози. Сайловда мамлакатн 26 йилдан бери бошқараётган Александр Лукашенко ғалаба қозонганди.
LiveБарчаси