Беларусь ядровий қурол учун ҳозирланяпти
Олам
−
15 Апрель 2023
8389Беларусь мамлакатга стратегик ядро қуролларини жойлаштириш учун мавжуд майдонларни тайёрламоқда. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилди.
“Агар керак бўлса, бизда ҳам стратегик ядро қуроллари бўлади. Агар душманона риторика давом этса, бу кейинги қадам бўлади. Биз кучга фақат куч билан жавоб берамиз. Ғарбда буни бошқача тушунишмайди”, деган вазир Беларусь полигонларидан бирига ташрифи чоғида.
Владимир Хренин Беларусда жойлаштириладиган тактик ядро қуролларидан фақат Россия томони фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотларга ҳам муносабат билдирган.
“Биз ядро қуролини таший оладиган техникалар, самолётлар тайёрладик, ядро каллаклари бўлган ракеталардан фойдаланишга қодир замонавий “Искандар” мажмуасини ҳам олдик. Келгуси ҳафтада Россияда тегишли бўлинманинг тайёргарлик жараёни якунланади ва у ҳам ўзимизга қайтади” деган Беларусь Мудофаа вазири.
Хренин Россия тактик ядро қуролларининг Беларусда жойлаштирилиши мамлакатга қарши олиб борилаётган ахборот уруши натижаси эканини айтган. Унинг фикрича, тактик ядро қуролидан қўрқмаслик керак. Чунки ҳеч ким ундан фойдаланмайди.
“Бу жиддий стратегик тўсиқ омилидир. Яъни бу ҳали ҳам биз билан кучли позициядан гаплаша оламиз, деб ўйлайдиган касал бошлар учун дори каби бўлади”, дейди Виктор Хренин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март куни Россия Президенти Владимир Путин беларуслик мавқедоши Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Россиянинг тактик ядро қуроллари Беларусга жойлаштирилишини маълум қилганди. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу эса “Искандер-М” оператив-тактик ракета мажмуасини Беларусга топширганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь