Беларусь самолётлари ядро қуролига айлантирилди – Шойгу

Олам

image

Беларус ҳарбий-ҳаво кучларининг айрим самолётлари ядро қуролига айлантирилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Қуролли кучлар қўмондонлиги билан учрашувда маълум қилди

"Эндиликда Беларусь қуруқликдаги ҳужум самолётларининг баъзилари душман нишонларига ядровий қурол билан зарба бериш қобилиятига эга бўлди", дейди Шойгу.

Мудофаа вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, бу НАТО бирлашган кучларининг жанговар тайёргарлиги ошиши ва альянснинг Россия ва Беларусь чегаралари яқинида разведка фаолияти фаоллашганига жавобан амалга оширилмоқда.

Март ойи охирида Владимир Путин Москва ва Минск Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштиришга келишиб олганини эълон қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Президенти Владимир Путин Москва Минск томонининг илтимосига кўра, ўзининг тактик ядровий қуролларини Беларусга жойлаштиришини маълум қилганди. Шундан сўнг, Украина Европадан Москвага қарши санкцияларни кучайтиришни сўраганди. Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштириш эҳтимолига жавобан БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини зудлик билан чақириш таклиф қилинган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Шойгу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг