Беларусь Польшага нефть ўтказишни чеклаб қўйди 

Олам

image

Беларуснинг “Гомельтранснефть” компанияси кеча, 17 ноябрь куни бошланган режадан ташқари таъмирлаш ишлари туфайли “Дружба” қувури орқали Польша йўналиши бўйича нефть ўтказишни уч кунга чеклаб қўйди. Бу ҳақда “Транснефть” расмий вакили Игорь Демин маълум қилди.  

“Кечадан бошлаб “Гомельтранснефть” (Беларус) “Дружба” магистрал нефть қувурининг тармоқларидан бирида режадан ташқари таъмирлаш ишларини бошлади, бу эса Адамова Застава (Польша) йўналиши бўйича нефть ўтказишни тахминан уч кунга чеклаб қўйди”, деган у. 

“Дружба” нефть қувури Беларусь нефтни қайта ишлаш заводларига нефть етказиб бериш ва унинг Европага транзитини таъминлайди. Қувур Самара вилоятидан бошланади, Брянскдан ўтади ва кейин икки қисмга бўлинади: шимолий ва жанубий, Беларусь, Украина, Польша, Чехия, Словакия, Германия, Венгрия, Латвия, Литва орқали ўтади. 

Компания ҳақида 

“Гомельтранснефть Дружба” “Дружба” қувурининг Россия қисмидан Ғарбий ва Шарқий Европага нефтни ташийди, Беларусь нефть-кимё саноатини углеводородлар билан таъминлайди ва Беларусь ҳудуди орқали нефть маҳсулотларини ташийди.

Аввалроқ, Беларусь Президенти Александр Лукашенко Европада табиий газни ўчириб қўйиш билан пўписа қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Польша Беларусь

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made