Лукашенко Европага пўписа қилди

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Европа Иттифоқи давлатлари ва Польша томонидан қўлланилиши мумкин бўлган санкцияларга, хусусан, чегарани тўлиқ ёпиб қўйиш таҳдидига кескин жавоб беришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда “БелТА” хабар бермоқда.  

“Биз Европани иситяпмиз, улар ҳали ҳам чегарани ёпамиз, деб таҳдид қилмоқда. Агар биз у ерда табиий газни ўчириб қўйсакчи? Шунинг учун мен Польша раҳбариятига, литваликларга ва бошқа миясиз одамларга гапиришдан олдин ўйлаб кўришни тавсия қиламан. Лекин бу уларнинг иши. Ёпишса ёпишсин. Аммо Ташқи ишлар вазирлиги Европадаги барчани огоҳлантириши керак: агар улар бизга нисбатан “ҳазм бўлмайдиган” ва “қабул қилиб бўлмайдиган” қўшимча санкциялар қўйса, биз жавоб беришимиз зарур. Қандай жавоб бериш керак, биз сиз билан олти ой олдин келишиб олганмиз”, деган Лукашенко. 

У Беларусь Бош вазири Роман Головченкога кўрсатма билан мурожаат қилган: 

“Биз уларни кечиришга мажбур эмасмиз. Польша бизни чегарани ёпиш билан қўрқитмоқда. Марҳамат, ёпинг: у ерга камроқ қочоқлар кўчиб ўтади. Масала бунда эмас. Мен умуман мияси йўқ бу аблаҳларни тингладим. Агар биз Беларусь орқали транзитни ёпсакчи? Украина орқали ўтиб бўлмайди: у ерда Россия чегараси ёпиқ. Болтиқбўйи бўйлаб йўллар йўқ. Агар биз уни поляклар, масалан, немислар учун ёпсак, унда нима бўлади?”. 

Польша расмийлари сўнгги кунларда юзага келган муҳожирлар билан боғлиқ инқироз туфайли Беларусь билан чегарани бутунлай ёпиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Ҳукумат расмий вакили Пётр Мюллер Варшава ўз ҳудудига қочқинлар кириб келишига қарши курашнинг энг радикал сценарийси — чегарани ёпиш, савдони тўлиқ тўхтатиш ҳамда Польша ва Беларусь ўртасида одамларнинг ҳаракатланишини тақиқлашни кўриб чиқаётганини тасдиқлаган. 

Маълумот ўрнида, Ямал — Европа газ қувури тўртта давлат — Россия, Беларусь, Польша ва Германия орқали ўтади. Газ қувурининг Беларусь қисми бешта компрессор станциясидан иборат бўлиб, унинг узунлиги 575 километр.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа чегара Лукашенко

Баҳолаганлар

459

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг