Беларусь кўчалари қўлдан кетди – Тихановская

Олам 11850
image

Мухолифат Беларусь кўчаларини йўқотди. Бу ҳақда Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская “Le Temps” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

“Шуни тан олишим керакки, биз кўчаларни йўқотдик, бизда режимнинг намойишчиларга қаратилган зўравонлигига қарши курашиш имкони йўқ. Уларда қурол бор, улар кучга эга. Ҳа, шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда биз ютқазганга ўхшаймиз. Биламан беларуслар чарчаган, қўрқяпти”, дейди Тихановская

Тихановскаянинг сўзларига кўра, Беларусь аҳолиси сиёсий вазиятнинг тез ҳал этилишини кутган, аммо “демократияга қайтиш” кутилганидан узоқроқ давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, 2020 йил август ойида Беларусда Президент сайлови бўлиб ўтди. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ушбу сайловда Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз тўплаб, 6-марта ғалаба қозонган. Тихановская эса иккинчи ўринни эгаллаган. 

Сайлов натижаларидан норози бўлган аҳоли намойишларга чиқди. Сўнгра хавфсизлик кучлари томонидан намойишлар бостирилди. Шундай бўлсада, ҳар якшанба кунлари мамлакат пойтахти Минск кўчалари бўйлаб оммавий юришлар давом этмоқда. Уларда ҳатто нафақадаги қариялар ҳам иштирок этяпти.

Мухолифат раҳбари Светлана Тихановская эса Беларусь Президенти сайловида ғолиб бўлганини таъкидлаб келмоқда. У айни дамда Латвияда бўлиб турибди. Лекин Беларусга қайтишни ҳамда баҳорда қайта намойишлар бошлашни режалаштирган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 407
Рейтинг: 2.9
t
×