Беларусь дронларни серияли ишлаб чиқармоқчи
Олам
−
27 Февраль 2023
5725Беларусь ҳарбий-саноат комплекси корхоналари учувчисиз учиш аппаратларини (дронлар) модернизация қилиш ва уларни оммавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш устида ишламоқда. Бу ҳақда “Белта” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 февраль куни Давлат ҳарбий-саноат қўмитаси раиси Дмитрий Пантус Президент Александр Лукашенко билан ҳарбий маҳсулотлар харидини молиялаштириш бўйича ўтказилган учрашувдан сўнг мамлакатда янги дронлар ишлаб чиқарилишини маълум қилган.
“Бугунги кунда бизнинг ишимиз ушбу турдаги дронларни оммавий ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган. Албатта, алоҳида моделлар маълум ўзгаришларга дучор бўлмоқда ва модернизация қилинмоқда”, деган Пантус.
Манбага кўра, учрашувда Лукашенко Беларусда замонавий зарба берувчи дронларни янада юқори даражада ишлаб чиқарилиши устида ишлаш зарурлигини таъкидлаган. Дмитрий Пантуснинг маълум қилишича, ҳозирга қадар Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Беларусда ҳуқуқ-тартибот идораларини қуроллантириш учун ишлаб чиқариладиган дронларнинг ўзига хос турлари аниқланган.
Шунингдек, февраль ойи бошида Ҳарбий саноат давлат қўмитаси раиси 2023 йилда Беларусь Қуролли кучлари дронларнинг иккита янги моделини олишини, уларнинг давлат синовлари якуний босқичда эканини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда иккита янги дрон модели Беларусь армияси хизматига қўшилган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь