Бельгиялик таниқли мутахассис ЎФА техник директорига айланди

Спорт

image

Кеча, 21 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида (ЎФА) техник ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Халқаро футбол федерацияси (FIFA) вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда ЎФА президенти Абдусалом Азизов, FIFA техник департаменти бош мутахассиси Мишель Саблон, бельгиялик таниқли мутахассис Ги Киала ҳамда масъул мутасаддилар иштирок этди.

Бельгиялик мутахассис Ги Киала Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини айтиб, ишонч учун миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ги Киала ўртасида шартнома имзоланди.

ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли вазифаларни бажаришда мутахассисга барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, омад тилади.

Маълумот учун, ЎФА техник директори Ги Киала ОФК ва UEFA Про лицензиясига эга, фаолияти давомида Бельгия, Буюк Британия, БАА ва Саудия Арабистонида ишлаган. Мураббий, скаут, техник директор ва инструктор сифатида тажриба тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мишель Саблон Ги Киала

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг