Бельгия сардори “Манчестер Юнайтед”га ўтди
Спорт
−
15 июл 886 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” “Астон Вилла” ва Бельгия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, томонлар барча асосий шартлар юзасидан келишиб олган ва 5 йиллик шартнома имзолаган. “Манчестер Юнайтед” бельгиялик футболчи учун “Астон Вилла”га тахминан 41 миллион евро тўлаган.
Тилеманс ўтган мавсумнинг барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Бельгия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги асосий футболчиларидан бири бўлиб, жамоанинг ярим финалгача етиб боришида муҳим ҳисса қўшди.
Маълумот учун, 29 ёшли Юри Тилеманснинг трансфер нархи 30 миллион евро деб белгиланган.
Live
Барчаси