Бельгия Россиянинг 21 дипломатини мамлакатдан ҳайдади

Олам

image

Белmгия россиялик 21 дипломатни жосуслик ёки қироллик хавфсизлигини хавф остига қўйганликда айблаб чиқариб юборади. Бу ҳақда бугун, 29 март куни маҳаллий ОАВ Ташқи ишлар вазири Софи Вильмесга таяниб хабар берди. 

Қайд этилишича, димломатлар қувилганига қарамай, Москва билан дипломатик каналлар очиқлигича қолмоқда. 

Бельгия россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилиши ҳақидаги хабарни Украинадаги вазият билан боғлаб, бошқа тафсилотларни келтирмаяпти. 

Россиянинг Бельгиядаги элчиси Александр Токовинин 21 нафар россиялик дипломат ва маъмурий-техник ходимлар қиролликдан чиқариб юборилганини тасдиқлади ва буни мутлақо асоссиз деб атади. 

“29 март куни Бельгия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Т.Гентсис Россия элчиси А.А.Токовинин билан учрашуви чоғида Бельгия ҳукуматининг Брюсселдаги элчихона ва савдо миссиясининг 21 нафар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларини персона нон грата деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.  

Ушбу ходимлар ўзларининг мақомларига мос келмайдиган фаолиятда айбланадилар. Россия элчиси бу айбловларни мутлақо асоссиз деб ҳисоблаб, бу қарор Россия-Бельгия муносабатларига жиддий зарба беришини ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик анъаналарига зид эканлигини таъкидлади. Албатта, Бельгия томонининг бу ножўя ҳаракати жавобсиз қолмайди”, дейилади элчихона хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 март куни Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреевга дипломатик миссиянинг 45 нафар ходими мамлакатда чиқариб юборилиши ҳақида нота топширилган эди. Шу боис икки мамлакат муносабатларидаги кескинлик соат сайин ортмоқда. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг февраль ойи охиридан бери Польша Россиянинг Варшавадаги элчихонасининг банк ҳисобларини “терроризмни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин” деган баҳона билан блоклаб қўйган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Бельгия Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг