АҚШ Хитойни Украинадаги қирғинда Россияни қўллаётганликда айблади

Олам

image

АҚШ расмийларининг айтишича, Хитой Россиянинг Украинадаги қуролли ҳужумини қўллаб-қувватлаб, Совет давридан бери энг йирик мудофаа салоҳиятини оширишга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, АҚШнинг юқори мартабали мулозимлари журналистларга Пекин Москвани учувчисиз ҳаво воситалари ва ракета технологиялари, сунъий йўлдош тасвирлари ва ишлаб чиқариш машиналари билан таъминлаётгани ҳақидаги махфий маълумотларга асосланган назария ҳақида маълумот берган.

Америка томони Хитойдан етказиб бериш Россия ишлаб чиқаришидаги муҳим бўшлиқларни тўлдиришига ва Россияга Совет давридан бери ўзининг энг катта мудофаа қурилишини можаро бошида [Қўшма Штатлар] мумкин деб ўйлагандан ҳам қисқа вақт ичида амалга оширишга имкон беради, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, расмийлар ХХР ҳалокатли қуролларни Россия Федерациясига бермаслигини тан олган. 

Брифингни ўтказган АҚШ расмийлари Вашингтон нуқтаи назаридан Россияга икки томонлама ёки фақат ҳарбий мақсадларда маҳсулот етказиб берадиган ёки уларни биргаликда ишлаб чиқаришда иштирок этадиган Хитой компаниялари ва ташкилотлари рўйхатини эълон қилган. Вашингтон маъмурияти расмийларига кўра, 2023 йилда Россия микроэлектроника импортининг 90 фоизи Хитойдан келган, унинг маҳсулотлари ракеталар, танклар ва самолётлар ишлаб чиқариш учун ишлатилган. 

“Биз ҳозир Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширишимиз мумкин бўлган энг муҳим қадамлардан бири – бу ХХРни Россияга ҳарбий-саноат комплексини қайта қуришда ёрдам беришни тўхтатишга ишонтиришдир, деб ҳисоблаймиз”,  дея расмийлардан бирининг сўзларидан иқтибос келтирган “Reuters” агентлиги.  

Нашрнинг қайд этишича, Хитой ёрдамисиз Россиянинг Украина можаросида иштирок этиши қийин. 

Аввалроқ Америка маъмуриятининг юқори мартабали вакили журналистлар учун ўтказилган махсус телефон брифингида АҚШ Президенти Жо Байден 2 апрель куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон суҳбатида Вашингтон Пекин Россияга кўрсатаётган ёрдамдан хавотир билдиргани ҳақида маълум қилганди. Хитой Украина ҳудудида фойдаланиш учун Россияга қурол топширганини бир неча бор рад этган. 

9 апрель куни АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Вашингтон маъмурияти Хитойнинг Россияга махсус операция муносабати билан тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам кўрсатганига оид далил топмаганини айтган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг