Бельгия Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағни Украинага ўтказади

Олам

image

Бельгия Мудофаа вазири Людивин Дедондер Украинага 2024 йилда 611 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам берилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Бельгия Вазирлар Маҳкамаси “La Libre Belgique” газетасига бу маълумотни тасдиқлаб, гап мамлакатда музлатиб қўйилган Россия активларидан олинган даромадни Киевга ўтказиш ҳақида кетаётганига аниқлик киритган.

Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров Х ижтимоий тармоғида бельгиялик ҳамкасби билан Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган. Шунингдек, у суҳбат чоғида Брюсселнинг украиналик учувчиларни тайёрлашда иштирок этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинганини айтган.

Европа Иттифоқи давлатлари, G7 ва Австралия Украинада уруш бошланганидан кейин ўз ҳудудларидаги Россия активларини музлатиб қўйди. Гап Россия Марказий банкининг нақд ва қимматли қоғозлардаги 280 миллиард доллар (260 миллиард евро) активлари ҳақида бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Бельгия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг