Бектемир Мелиқўзиевнинг жанги муддатидан аввал якунланди
Спорт
−
21 Апрель
20974Бугун, 21 апрель тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасига эришди.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Golden Boy” промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган катта профессионал бокс оқшомида 28 ёшли Мелиқўзиев франциялик енгилмас Пьер Юбер Дибомбега қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонди.
10 раунд этиб белгиланган жангнинг 7 раунди якунлангач, жанг тўхтатилди. Гап шундаки, Мелиқўзиевнинг қошидаги жароҳати жиддийлиги боис шифокорлар унга баҳсни давом эттиришга рухсат бермаган.
7 раунд якунларига кўра, Мелиқўзиев очколар ҳисобида ғалаба қозониб, профбоксдаги 14-ғалабасини тантана қилди ва ўзига тегишли бўлган WBA Intercontinental камарини муносиб ҳимоя қилди. Унинг 32 ёшли рақиби Дибомбе эса профрингдаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.