Бекободда 11-синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди
3-саҳифа
−
11 Март 4371 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида 11-синф ўқувчиси бошқа вояга етмаган шахслар билан жанжал оқибатида пичоқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 5 март куни Бекобод шаҳрида бир неча вояга етмаган шахслар ўртасида оғзаки жанжал келиб чиққан. Можаро давомида улардан бири ошхона пичоғи билан жабрланувчининг ўнг ва чап кўкрак қисмларига жароҳат етказган. Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жабрланувчига пичоқ билан тан жароҳати етказишда гумонланаётган вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган.
“Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирганди.