Бекобод ёшларининг учдан бири чет элда сарсон юрибди

Жамият

image

Тошкент вилояти Бекобод туманида 10 минг нафардан зиёд ёшлар меҳнат муҳожири сифатида хорижий мамлакатларда сарсон бўлиб юрибди. Бу ҳақда бугун, 7 август куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Бекобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтиб ўтилди. 

Сессияда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев нутқ сўзлаган. Ҳоким ўз нутқида тумандаги 10 мингдан ортиқ ёшлар хорижда ишлаётганини айтган. Уларни қайтариш, иш таклиф қилиш, Президентнинг 373-сонли (“Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги) қарори бўйича ер бериш пайсалга солинаётгани танқид қилинган. 

Статистикага кўра, Бекобод туманида 161,5 минг аҳоли истиқомат қилади (2021 йил). Улардан 30 ёшгача бўлганлар 82 минг 300 нафар бўлиб, меҳнатга лаёқатли ёшлар 34 минг 161 нафарни ташкил этади

Йиғилишда ҳудуддаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 1698 нафар ёшлардан фақатгина 977 нафарига ёрдам кўрсатилгани ва бу борада Бекобод тумани Тошкент вилоятдаги энг ёмон натижага эгалиги танқид остига олинган. 

Бундан ташқари, Бекободда 3271 нафар бола боғчага бормаслиги, туманнинг 25 та маҳалласида эса болалар боғчаси йўқлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев шу ва бошқа хато-камчиликларга йўл қўйгани учун вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Шуҳрат Шаҳобутдинович Мирзаев номзоди тавсия қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бекобод ёшлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг