Беккенбауэр футбол билан яшаб, уни санъат даражасига кўтарган – Кличко
Спорт
−
09 Январь
2401Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, украиналик Виталий Кличко германиялик афсонавий футболчи Франц Беккенбауэр вафоти муносабати билан ҳамдардлик билидириб, Telegram саҳифасида афсонавий тўп устаси ҳақида фикрларини булишди.
“Франц Беккенбауэр вафот этди. Жаҳон футболида бир давр ўтди. Акам ва мен Францни билардик ва кўп йиллар давомида дўст эдик. Ажойиб мутахассис ва катта қалбга эга инсон. Очиқ, меҳрибон, ҳамдард одам эди. Уни Кайзер Франц деб аташган. У футбол билан яшаб, уни санъат даражасига кўтарган. Мухлислар эса футболда ким кучлироқ – Пелеми ёки Беккенбауэрми, деб йиллар давомида баҳслашган”, дейди Кличко.
Беккенбауэр Германия терма жамоаси билан бир мартадан жаҳон ва Европа чемпиони бўлган. Шунингдек, у 2 марта (1972 ва 1976 йилларда) “Олтин тўп” совринини, 3 марта Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган. Бундан ташқари, у 4 марта Германия кубогида ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беккенбауэр 78 ёшида вафот этгани хабар қилинганди.
Маълум бўлишича, Франц якшанба куни уйқусида, оиласи қуршовида тинчгина кўз юмган.
LiveБарчаси