Афсонавий немис футболчиси вафот этди
Спорт
−
09 Январь
8926Футбол бўйича жаҳон чемпиони ва икки карра “Олтин тўп" соҳиби Франц Беккенбауэр 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Spiegel” хабар берди.
“Бавария” ва Германиянинг собиқ футболчиси шу йилнинг 7 январь кунида ҳаётдан кўз юмди.
“Биз чуқур қайғу билан эълон қиламизки, Франц Беккенбауэр якшанба куни уйқусида, оиласи қуршовида тинч ҳаётдан кўз юмди”, дейилади манба хабарида.
Футболчи Германия терма жамоаси таркибида 1974 йилги жаҳон чемпионати ва 1972 йилги Европа чемпиони бўлган. “Бавария”да ўйнаб, тўрт марта Германия чемпионлигини қўлга киритган ва 3 карра еврокубокда ғолиб бўлган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь