Бегона аёлнинг белидан ушлаб, тегажоғлик қилган тарвуз сотувчиси қамалди
3-саҳифа
−
27 Июнь
11222Тошкент шаҳрида харидор аёлнинг танасидан ушлаб, унга тегажоғлик қилган эркак қамалди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълум қилинди.
Келтирилишича, ҳолат жорий йилнинг 25 июнь куни пойтахтнинг Чилонзор тумани Алгоритм мавзеси Заргарлик кўчасида содир бўлган. Тарвуз сотувчиси 33 ёшли У.И. маст ҳолатда ўзига нотаниш бўлган харидор аёлнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик ҳаракатларини қилган.
Ўтказилган суд жараёнида ҳуқуқбузар эркак ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд У.И.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-1-моддасининг 1-қисмига асосан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 194-моддасининг 1-қисмига асосан БҲМнинг 10 баравари миқдорида, яъни 3,4 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
LiveБарчаси