BBC'нинг икки журналисти “хорижий агент” деб эълон қилинди

Олам

image

Россия Адлия вазирлиги BBC рус хизматининг икки журналистини “хорижий агентлар” рўйхатига киритди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлик олти кишини “хорижий агентлар” реестрига киритган, улар орасида BBC рус хизматининг икки журналисти: муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенко ҳам бўлган.

Икки журналистдан ташқари унинг таркибига иқтисодий эксперт Александра Прокопенко, журналистлар Ксения Кирия (Туркова) ва Ирина Ромалийская ҳамда Самара шаҳрининг жамоат арбоби Антон Рубин киритилган.

Россия агентлигининг таъкидлашича, Анастасия Лотарева Россия Федерациясининг давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва улар олиб бораётган сиёсат тўғрисида, шунингдек, Россия Қуролли кучлари ҳақида салбий имиж яратишга қаратилган ёлғон маълумотлар тарқатган.

Хабарга кўра, BBC мухбири Украинадаги урушга қарши чиққан ва “хорижий агентлар” материалларини тарқатишда қатнашган.

Вазирлик, шунингдек, Андрей Козенкони “хорижий агентлар”га оид материалларни тарқатишда ва Россиянинг сайлов тизими ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда айблаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Давлат Думаси чет элда яшаётган “хорижий агентларни” жиноий жавобгарликка тортиш учун қонунга ўзгартириш киритишни режалаштираётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

BBC “хорижий агентлар”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг