Базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳаси кенгайтирилди

Жамият

−

image

Ўзбекистн Президентининг айрим ҳужжатларига базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳасини кенгайтирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди

Эндиликда БҲМ қўшимча равишда қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда ҳам қўлланади:

•    давлат мукофотлари (шу жумладан, мукофот пуллари), идоравий мукофотлар, жумладан унвонлар, эсдалик ва кўкрак нишонлари учун назарда тутилган мукофотлар миқдорларини;
•    озиқ-овқат ва йўлкира учун харажатлар қийматини қоплаш ва шу каби айрим компенсацияларни.

Хусусан, энди қуйидагиларга БҲМга каррали миқдорда компенсациялар тўланади:

а) қуйидагиларга турар-жой хизмати бўйича коммунал ва бошқа кўрсатилган хизматлар тўлови учун - ҳар ярим йилда бир марта БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул компенсацияси тўлови учун:

•    терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ИИОлари ходимларига;
•    қарамоғида терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ИИОлари ходимларининг вояга етмаган фарзандлари бўлган шахсларга.
•    б) ободонлаштириш бўлинмалари ходимларининг озиқ-овқати учун – БҲМнинг 1 баравари.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) ўрнига МҲЭКМ, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) амал қилмоқда. Уларнинг долзарб қийматлари қуйидагича:

•    Базавий ҳисоблаш миқдори– 223 000 сўм;

•    Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 238 610 сўм;

•    Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – 679 330 сўм.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг