Байрутдаги тарихий бинода ёнғин чиқди (видео)

Олам

image

Ливан пойтахти Байрут сўнгги вақтларда офатлар ичида қолди. Пойтахтнинг молиявий туманида йирик бинода ёнғин юз берди. Бино марҳум машҳур меъмор Захи Ҳадид томонидан лойиҳалаштирилган ва йиллар давомида қуриб келинаётганди.

“Al-Arabiya” телеканалининг маълум қилишича, тарихий бинодаги ёнғин тез ўчирилган.

Меъмор Захи Ҳадид лойиҳалаштирган ноанъанвий бино қурилиши якунланиш арафасида эди.

Кетма-кет офатлардан ўзига келишга улгурмаётган байрутликлар тарихий бинонинг ёниши акс этган фото ва видеоларни тармоқда бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 август куни Байрут бандаргоҳида йирик портлаш юз берганди. Фожиада 190 дан ортиқ одам вафот этган. 6 мингдан ортиқ одам жароҳатланган.

Портда бир неча йилдан бери сақлаб келинаётган аммиак моддаси портлагани айтилди. Портлаш кучи 4 балли зилзилага тенглаштирилди. Техноген офат натижасида 300 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. Фожиа зарари 15 млрд долларга баҳоланди.

Портлашдан кейин бошланган намойишлар ортидан Ливан Ҳукумати истеъфога чиқди.

Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтгач, 10 сентябрь куни бандаргоҳ ҳудудида йирик ёнғин юз берди. Ёнғин денгиз порти ҳудудида жойлашган автомобиль шиналари ва ёқилғи-мойлаш материаллари омборида бошлангани айтилди.

Кейинроқ Ливан Президенти Мишель Аун Хавфсизлик бўйича Олий кенгаш йиғилишида ёнғин сабабига тўхталиб, бу бахтсиз ҳодиса эмас, қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Байрут

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг