Байрутда яна портлаш юз берди. Қурбонлар бор
Олам
−
10 Октябрь 2020
9466Кеча, 9 октябрь куни Ливан пойтахти Байрут ғарбидаги одамлар яшайдиган Тариқ ал-Жадида туманида нефть маҳсулотлари сақланадиган омборда портлаш юз берди. Бу ҳақда LBC телеканали хабар берди.
Ҳодисада бир нечта бино зарар кўрган, эвакуация ишлари олиб борилган. Ҳодисада “Қизил хоч” маълумотига кўра, 4 киши ҳалок бўлган. “Naharnet” агентлиги 20 киши жабрланганини маълум қилган, уларнинг орасида болалар ҳам бор. Жабрланганлар пойтахтдаги турли шифохоналарга олиб борилган.
Портлаш кучли ёнғинга сабаб бўлган. LBC маълумотига кўра, омборда мазут эмас, бензин сақланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ёнилғининг эгасини қўлга олган. У бензинни шахсий эҳтиёжи учун сақлаганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 август куни Байрут бандаргоҳида йирик портлаш юз берганди. Фожиада 190 дан ортиқ одам вафот этган. 6 мингдан ортиқ одам жароҳатланган.
Портда бир неча йилдан бери сақлаб келинаётган аммиак моддаси портлагани айтилди. Портлаш кучи 4 балли зилзилага тенглаштирилди. Техноген офат натижасида 300 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. Фожиа зарари 15 млрд долларга баҳоланди.
Портлашдан кейин бошланган намойишлар ортидан Ливан Ҳукумати истеъфога чиқди.
Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтгач, 10 сентябрь куни бандаргоҳ ҳудудида йирик ёнғин юз берди. Ёнғин денгиз порти ҳудудида жойлашган автомобиль шиналари ва ёқилғи-мойлаш материаллари омборида бошлангани айтилди.
Кейинроқ Ливан Президенти Мишель Аун Хавфсизлик бўйича Олий кенгаш йиғилишида ёнғин сабабига тўхталиб, бу бахтсиз ҳодиса эмас, қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь