Байрут портидаги йирик ёнғиннинг тахминий сабаблари айтилди
Олам
−
10 Сентябрь 2020
7451Аввалроқ, Ливан пойтахти Байрут портида йирик ёнғин бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Бандаргоҳдаги ёнғин автомобиль шиналари ва ёқилғи-мойлаш материаллари омборхонасида бошланганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин ҳамон ўчирилмаган. Бандаргоҳдаги ёнғин қасддан ўт қўйиш натижасида юз берган бўлиши мумкинлиги тахмин қилиняпти. Бу ҳақда Ливан Президенти Мишель Аун Хавфсизлик бўйича Олий кенгаш йиғилишида айтиб ўтди.
“Бугун содир бўлган ёнғин қасддан қилинган ёки техник хато, бепарволик ва эҳтиборсизлик оқибати бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам сабабини аниқлаб, айбдорларни жазолаш керак”, деган Аун.
Аввалроқ, Меҳнат вазири Мишель Нажар ёнғинга таъмирлаш ишлари вақтидаги эҳтиётсизлик сабаб бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмаслигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 август куни Байрут бандаргоҳида йирик портлаш юз берганди. Натижада портдеярли буткут вайронага айланган. Фожиада 200 га яқин одам ҳалок бўлган.
Портлаш кучи таъсирида шаҳарнинг ярими зарар кўрди. Фожиа эпимарказига яқин ҳудудларда бинолар вайронага айланди ва 300 мингдан кўп одам бошпанасиз қолди.
Ливан Президенти Мишель Ауннинг айтишича, портдаги омборда 2 750 тонна портловчи аммиакли селитра сақланган.
Бош вазир Ҳасан Диаб 5 августни “Миллий мотам куни” деб эълон қилди.
LiveБарчаси