Байрам якшанбага тўғри келса, қўшимча дам олиш куни берилиши мумкин
Жамият
−
11 Октябрь 2021
9750Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган байрам кунлари якшанба кунига тўғри келса, унда душанба куни дам олиш куни сифатида қўшиб берилиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланган.
Меҳнат қонунчилиги бўйича 1 январь – Янги йил, 8 март – Хотин-қизлар куни, 21 март – Наврўз байрами, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь – Мустақиллик куни, 1 октябрь –Ўқитувчи ва мураббийлар куни, 8 декабрь – Конституция куни, шунингдек, Рамазон ҳайити ҳамда Қурбон ҳайити байрамларининг биринчи кунлари байрам кунлари саналади.
Таъкидланишича, таклиф этилаётган қонун лойиҳасида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги кунга кўчирилиши белгиланяпти. Бу дегани қонунчиликда белгиланган байрам кунлари агар якшанба кунига тўғри келса, унда душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.
Депутатларнинг айтишича, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг кабул килиниши амалиётда қатор қулайликларни яратади. Бунда бозор иқтисодиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда ходимлар ва иш берувчилар манфаатларининг мувозанати таъминланади, уларнинг ижтимоий ҳамкорликка жалб қилиниши ортиб, томонларнинг меҳнат натижадорлигига қизиқиши рағбатлантирилади.
LiveБарчаси