Байденнинг уйи ўқ ўтказмайдиган қилинади

Олам

image

АҚШ Махфий хизмати Президенти Жо Байденнинг уйини ўқ ўтказмайдиган қилиб қўйиш устида ишламоқда. Бу ҳақда кеча, 26 май куни АҚШ маъмурияти раҳбари Вашингтондан Кемп Девиддаги (Мериленд) қароргоҳига учишидан олдин журналистларга маълум қилди.

“Кемп Девидга боришимга сабаб Махфий хизмат ҳозир менинг уйим устида иш олиб бормоқда, улар уйни ўқ ўтказмайдиган қилиб қўймоқчи. Шунинг учун уйга бормайман. Улар менга беш ҳафта ичида қайтиб кела олмаслигимни айтишди. Мен Кемп Девидга кетяпман, чунки якшанба куни неварамнинг битирув оқшоми бўлиб ўтади”, деган Байден. 

Америка етакчиси гап қандай уй ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган. Байден кўпинча дам олиш кунларини Делавэрда ўтказади, у ерда оиласининг бир нечта уйи бор.

Маълумот учун, АҚШ Махфий хизмати давлатнинг биринчи шахсларини ҳимоя қилиш учун жавобгардир. Жорий йилнинг апрель ойида Байден Махфий хизмати унинг Делавэр штати Уилмингтон шаҳридаги уйига ўқ ўтказмайдиган деразалар ўрнатишини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг