Байденнинг ўғли отасига бош оғриқ бўлади – “Reuters”

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг ўғли Хантернинг фаолиятини текшириш учун махсус маслаҳатчи тайинланиши Оқ уй раҳбарининг сайловолди кампаниясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди

Қайд этилишича, махсус прокурор Дэвид Вэйсснинг Хантер Байден ишини тергов қилиш учун тайинланган. Бу эса Президент ўғлига қарши жиноий тергов унинг отасининг сайловолди кампаниясига соя солишини кафолатлайди. Демократик партиянинг юқори мартабали вакилига кўра, бу ҳолат Байден ва унинг сайловолди штаб-квартираси аъзоларига асосий эътиборни сиёсий дастурга қаратишга имкон бермайди.

"Ҳар сафар кимдир Катта ҳакамлар ҳайъати олдига чиқса ёки судга чақирилса, матбуот бу ҳақда сўрашда давом этади. Байден иқтисод, қурол-яроғ, миллий хавфсизлик ҳақида гапиришни хоҳлайди, аммо унинг имкониятлари камроқ бўлади", дея тушунтирган агентлик манбаси.

Демократлар ҳам терговни кенгайтиришдан хавотирда.

"Махсус прокурорлар ҳар доим топишни кутмаган нарсаларни топади. Собиқ президент Билл Клинтонга қарши тергов Ҳиллари билан губернатор бўлганида тузган кўчмас мулк битимидан бошланиб, Моника Левинский билан якунланган", деб эслайди Демократлар партияси вакили.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Байденлар оиласи аъзолари – Хантер, Жеймс ва Халле Байденлар ҳамда уларнинг компаниялари 2015 йилдан 2017 йилгача Хитойнинг State Energy HK Limited компаниясидан 1,3 миллион доллар пул олгани аниқланганди. Шунингдек, Хантер Байден россиялик, қозоғистонлик ҳамда украиналик тадбиркорлардан пул олгани айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден Хантер Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made