Байден оиласи Хитойдан пул олгани аниқланди
Олам
−
18 Март 2023
14181Кеча, 17 март куни АҚШ Конгрессининг Назорат ва жавобгарлик қўмитаси Президент Байденнинг оиласини Хитой компаниясидан пул олганини аниқлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, республикачилар қўли остидаги мазкур қўмита 17 март куни махсус молиявий ҳисоботни эълон қилган. Унга кўра, Байденлар оиласи аъзолари — Хантер, Жеймс ва Халле Байденлар ҳамда уларнинг компаниялари 2015 йилдан 2017 йилгача Хитойнинг State Energy HK Limited компаниясидан 1,3 миллион доллар пул олган.
Президент Байден эса бу айбловларни рад этган. У кеча, 17 март куни Делавэр штатига учиб кетиш олдиндан Оқ уйнинг жанубий майсазорида журналистлар билан суҳбатлашган ва уларнинг қўмита баёноти ҳақидаги саволларига:
“Бу тўғри эмас”, деб қисқа жавоб берган.
LiveБарчаси