Байденнинг рейтинги тушмоқда 

Олам

image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг рейтинги, у ҳокимиятга келган биринчи кунидан бери 2 фоизга пасайган. Бу ҳақда "Hill" газетаси хабар берган. 

Тегишли сўровнома нашр томонидан Харрис тадқиқот хизмати билан биргаликда 28-29 январь кунлари ўтказилган. 

Унинг натижаларига кўра, респондентларнинг 61 фоизи Байденнинг давлат раҳбари сифатидаги ишини маъқуллаган. 

21-22 январь кунлари ўтказилган сўров давомида эса респондентларнинг 63 фоизи Байденнинг фаолияти ҳақида ижобий фикр билдирган эди. 

Сўров натижаларига кўра, Республикачилар партияси сайловчилари орасида Демократ Байденни маъқуллаш даражаси 30 фоиздан 24 фоизгача пасайгани аниқланган. 

Демократлар тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланиш бир хил даражада қолган, яъни 94 фоиз. 

Маълумот ўрнида, сўров рўйхатдан ўтган 945 нафар сайловчилар ўртасида ўтказилган. 

Демократ Жо Байден 20 январдан АҚШ Президенти лавозимини эгаллаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден

Баҳолаганлар

561

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг