Байденнинг партияси сайловчиларни жалб қилишда Тейлор Свифтдан фойдаланмоқчи – “Politico”
Олам
−
08 Февраль
4747Америка Қўшма Штатларининг Демократлар партияси аъзолари америкалик машҳур қўшиқчи Тейлор Свифтнинг чиқишларидан Флорида штатида сайловолди ташвиқоти платформаси сифатида фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, демократлар хонанданинг Майамидаги концертларида сайловчиларни рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишни, шунингдек, Свифтнинг апрель ойида кутилаётган янги альбоми чиқиши шарафига гуруҳ тингловлари ва караоке кечалари ташкил этишни режалаштирмоқда. Партия вакиллари Грэмми мукофоти совриндори билан бевосита боғланиш ниятида. Шунда унинг Майамидаги концертларидан демократлар дастуридан ўрин олган ижтимоий масалаларни муҳокама қилишда фойдаланиш мумкин.
“Politico”нинг ёзишича, партиянинг бундай ҳаракатлари республикачиларни қўллаб-қувватлашига мойил бўлган штатдаги заифлашган позициясини намойиш этади. Иккинчидан, Флорида қонун чиқарувчи органида републикачилар кўпчиликка эга. Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ҳам 2016 ва 2020 йиллардаги президентлик сайловларида худди шу штатда ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байденнинг ёрдамчилари бўлажак президентлик сайловларида ҳам машҳур Тейлор Свифтнинг қўллаб-қувватлашидан умидвор экани айтилганди.
LiveБарчаси