Байденнинг мемуарлари илк бор рус тилида нашр этилади

Олам

image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг “Ваъдаларни бажариш: ҳаётда ва сиёсатда” номли мемуарлари илк бор жорий йилнинг апрель ойида Россияда рус тилида нашр этилади. Бу ҳақда “Эксмо” нашрига асосланиб хабар берилган. 

Америкалик сиёсатчининг мемуарлари биринчи марта 2007 йил, сенаторлик пайтида ёзилган. Унда демократ оиласи, президентлик сайловлари, вице-президентлик лавозими ва бошқа нарсалар ҳақида гапирган. 

Шунингдек, Байденнинг рафиқаси Жилл Байденнинг “Ёруғлик кириб борадиган жойда: оила қуриш, ўзингизни кашф этиш” номли китоби 2021 йилнинг май ойида китоб дўконларига чиқиши кутилмоқда.

Март ойида эса АҚШнинг сайланган вице-президенти Камола Харриснинг “Биз кузатган ҳақиқатлар: Америка йўли” асари рус тилида нашр этилади. Ушбу китобда унинг Калифорния Бош прокурорлиги даври ҳақида гап боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден мемуар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг