Байденда яна адашиш. У бу сафар Трамп билан Обамани чалкаштириб юборди

Олам

image

Aмериканинг амалдаги Президенти Жо Байден кеча, 28 июль куни C-SPAN телеканали томонидан намойиш этилган Пенсильвания штатидаги нутқи пайтида аввалги Президентлар Барак Обама ва Дональд Трампни чалкаштириб юборди.

Байден нутқи давомида, 2009 йилдаги Президент Дональд Трамп унга автосаноатни инқироздан олиб чиқиш вазифасини берганини айтди. Бироқ, дарҳол у вице-президент бўлган вақти давлат раҳбари Барак Обама эканлигини айтиб, адашгани учун узр сўради.  

Маълумот ўрнида, Барак Обама 2009 йилдан 2017 йилгача AҚШ Президенти лавозимида ишлаб келган ва ундан сўнг раҳбарлик лавозимини Дональд Трамп эгаллаган.

Aввал ҳам Жо Байденда адашиш ҳолатлари кўп кузатилган. Масалан, у вице-президент  Камола Харрисни “Президент” деб атаган, Россия раҳбари Владимир Путиннинг исмини нотўғри талаффуз қилган, "эмлаш" билан "эскалация" сўзларини, шунингдек, Сурияни Ливия билан, Ироқни Эрон билан адаштириб юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп Обама Байден

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг