Байден жуфтлиги келаси ҳафтада эмланади

Олам 1496
image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден рафиқаси Жилл билан биргаликда коронавирусга қарши эмланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNN га асосланиб хабар берилган. 

Қайд этилишича, Байден жуфтлиги келаётган ҳафтада эмланади. 

Байден жамоасининг маслаҳатчиси Жен Псакининг айтишича, жуфтлик Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакцинанинг биринчи дозаси билан 21 декабрь куни Делавэр штатида эмланади. 

Шунингдек, АҚШ вице-президенти этиб сайланган Камола Харрис ва унинг эри ҳам келаси ҳафтада эмланади. 

Таъкидланишича, кеча, 18 декабрь куни АҚШнинг амалдаги вице-президенти Майкл Пенс ва унинг рафиқаси Карен Пенс матбуот олдида коронавирусга қарши эмланган.

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп эса коронавирусга қарши эмланишни ҳали режалаштирмаган. 

Маълумот учун, АҚШда коронавирусга чалинганлар 17,5 млндан ошган. 314 мингдан кўп бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×