Байден Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши шартларини айтди 

Олам

image
0:00
0:00
download
НАТО саммитида илк бор қатнашган Байден қандай кутиб олинди?  north_east

НАТО саммитида илк бор қатнашган Байден қандай кутиб олинди? 

АҚШ Президенти Жо Байден Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини нима белгилаб беришини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.  

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, Украина альянсни унга аъзо бўлиш учун лойиқ эканига ишонтириши, бунинг учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилиши керак. Биринчи шартни у мамлакатда коррупциядан халос бўлиш деб атаб, бунга Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар тўсиқ бўла олмаслигини таъкидлаган. 

“Гап шундаки, улар ҳали ҳам коррупциядан халос бўлмаган. Гап шундаки, ҳаракатлар режасини қўлга киритиш учун бошқа мезонларга жавоб бериш керак”, деган Байден. 

Байден бундан бир неча йил олдин, у АҚШ вице-президенти лавозимида бўлганида, Украинани олигархлар томонидан бошқарилмайдиган демократик мамлакатга айлантириш имконияти борлиги ҳақида фикр билдирганини эслатган. Таъкидланишича, АҚШ Украинага “жисмоний хавфсизликни таъминлаши” учун ҳарбий ёрдам беришда давом этади. 

Аввалроқ, АҚШ Украинага хавфсизлик учун 150 миллион долларлик янги ёрдам пакети ажратганди. 

Маълумот ўрнида, АҚШ Украинага жорий йилнинг март ойида ҳам 125 миллион доллар миқдорида ёрдам берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Байден

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг