АҚШ Украинага 150 миллион долларлик ёрдам пакети ажратади
Олам
−
12 Июнь 2021
3396АҚШ Украинага хавфсизлик учун 150 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Пентагон вакили Жон Кирби маълум қилган. Бу расмий Вашингтоннинг Киевга жорий йилда хавфсизлик учун ажратган иккинчи ёрдам пакети.
“Пентагон бугун Украинанинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун 150 миллион долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилди”, деган Кирби.
АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили жорий йилда АҚШ Украинага ўз хавфсизлигини таъминлашда иккинчи марта ёрдам бераётганини эслатган — бундан олдин март ойида Украина 125 миллион доллар миқдорида ёрдам олган. Янги ёрдам пакетида Украинага артиллерияга қарши радарлар, хавфсиз алоқаларни ва тиббий эвакуацияни таъминлаш воситалари ўтказилади.
Шунингдек, Кирби АҚШ Украинага 2014 йилдан бери 2,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам етказиб берганини маълум қилган.
Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг девони раҳбари ўринбосари Андрей Сибига Украинанинг асосий дўстларини эълон қилиб, улар орасида АҚШни биринчи ўринда таъкидлаганди.
LiveБарчаси