Байден “Толибон”ни огоҳлантирди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден “Толибон” ҳаракати Афғонистондаги америкалик ходимлар ҳаёти хавф остида қоладиган бўлса, ҳарбий жавоб қайтарилишини маълум қилди.

“Улар томонидан Афғонистон ҳудудидаги АҚШ ходимлари ёки миссиямизни хавфга қўядиган ҳаракат содир этилса, Американинг тезкор ва қатъий ҳарбий жавоби билан кутиб олинади”, дейилади Байденнинг баёнотида.

АҚШ Президенти “Толибон”нинг Доҳадаги вакиллари бу ҳақда огоҳлантирилганини қўшимча қилди.

Аввалроқ, АҚШ Қобулдаги дипломатларини эвакуация қилишни бошлагани хабар қилинганди. Бу операция учун Пентагон Қобулга 5 минг нафар аскар юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

4831

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг