АҚШ Қобулдаги дипломатларини эвакуация қилишни бошлади

Олам

image

Бугун, 15 август куни АҚШ Афғонистон пойтахти Қобулдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

“Кўплаб ходимлар кетишга тайёр. Элчихона ишлашда давом этяпти”, деган америкалик амалдорлардан бири, дипломатик ваколатхонани кичик гуруҳ тарк этаётганини таъкидлаб.

Афғонистондаги америкаликларни эвакуация қилиш СН-47F вертолётлари ёрдамида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ, АҚШ Қобулдаги элчихонаси ходимларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун дастлаб 3 минг, кейинроқ қўшимча 2 минг, жами 5 минг ҳарбийни сафарбар қилгани ҳақида хабар берган эдик. Америка ўзига ёрдам берган афғонларни ҳам олиб кетишни режа қилган.

Айни пайтда АҚШнинг қўшимча кучлари Афғонистонга етиб келган.

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Афғонистондаги кескинлик

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг