Байден Техасдаги фожиадан кейин халқига ва Конгрессга мурожаат қилди

Олам

image

Америкада жамоат жойларида, хусусан таълим муассасаларида янги отишмаларнинг олдини олиш учун мамлакат Конгресси чора кўриши керак. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден Техасдаги мактабда юз берган фожиага муносабат билдириб, айтиб ўтди.

“Биз Халқ сифатида сўрашимиз керак: Худо номи билан, қачон биз қурол лоббисига қарши чиқамиз?”, деган Президент халққа мурожаатида. 

Байден Техасдаги мактабда уюштирилган ҳужумла ўлганлар хотирасига байроқларни туширишни буюрди.

Эслатиб ўтамиз, кеча 24 май куни Техас штатининг Ювалде шаҳридаги мактабда 18 ёшли йигит Сальвадор Рамос 19 нафар бола ва икки нафар катта одамни ўлдирди. Кейинроқ полиция ҳужумчини зарарсизлантирди. Жиноятчининг мотивлари ҳали аниқланмаган.

Севинч Тўхтабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Техас Байден

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made