Байден Трампни сайловларни бузишда айблади

Олам

image

Америка Қўшама Штатлари Президенти Жо Байден Республикачилардан чиққан собиқ Президент Дональд Тарампни Оралиқ сайловлар жараёнини бузишда айблади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.

Гап шундаки, жорий йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтадиган сайловларда Республикачи номзодларнинг айримлари ютқазадиган бўлса, улар сайловлар натижасини тан олмасликни айтиб, ҳозирданоқ таҳдид қилмоқда. Байденнинг фикрича, республикачиларни сайловларда ютқазишни тан олишда бош тортишга Дональд Трамп илҳомлантирмоқда.

Жо Байден америкаликларни хато қилмасликка ва демократия учун овоз беришга чақирган. Шунга қарамай, энергетик ва иқтисодий, шунингдек, инфилация билан боғлиқ муаммоларнинг фонида Республикачилар партияси Оралиқ сайловларда  АҚШ Конгерссининг ҳеч бўлмаса битта палатасида назоратни қўлга олиши кутилмоқда.

Байден Республикачиларнинг айримларининг бузғунчи эканлигини исботлаш учун Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг турмуш ўртоғи Пол Пелосига ҳужум қилган босқинчи ва 2021 йилнинг 6 январида Трамп тарафдорлари томонидан Капитолийга қилинган ҳужумдан фойдаланди. 

“Босқинчи спикернинг уйига кириб, “Ненси қаерда? Ненси қаерда?” деб сўради. Бу оломон 2021 йилнинг 6 январь куни АҚШ Конституциявий тузумига бостириб кирганида ҳам худди шу сўзларни ишлатган эди. Бугун мен шу ерда турибманки, Америкада ҳар бир даражадаги лавозимларга, губернаторликка, Конгрессга, Бош прокурорликга, давлат котиблигига даъвогарлар бор. Айтингчи, ким ўзи иштирок этган сайлов натижаларини қабул қилишдан бош тортади” , деган АҚШ етакчиси.

Байденнинг иддао қилишича,  Америка демократияси ҳужум остида. Сабаби 2020 йилги сайловларда ютқазган Трамп ҳамон натижаларни тан олмайди. Қолаверса, Дональд 2024 йилда Президент сайловларида ўз номзодини илгари суришни маълум қилиб, ўзининг сиёсий ташвиқотларини олиб бормоқда. Байденнинг ўзи эса иккинчи муддатга номзодини қўйиш борасида якуний қарорга келмаган.

АҚШ Президентининг хулосасига кўра, америкаликлар биргаликда ҳаракат қиладиган бўлса, уларнинг имконияти етмайдиган ҳеч нарса мавжуд эмас.

“Менинг қадрли америкаликларим. Биз бу дақиқани учратамиз. Биз кимлигимизни эслашимиз керак. Биз Америка Қўшма Штатларимиз. Агар биргаликда ҳаракат қилсак, бизнинг имкониятларимиздан ташқарида ҳеч нарса йўқ”, деган Жо Байден.

Шунингдек, АҚШнининг яна бир собиқ Президенти Барак Обама ҳам мамлакатдаги демократик тузумнинг келажаги борасида хавотир билдирган.

Аввалроқ, Республикачилар партияси Конгресснинг ҳеч бўлмаганда битта палатасида назорат ўрнатадиган бўлса, Украинага ёрдам оқими камайиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден Дональд Тарамп

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг