Байден Столтенбергнинг ўрнига Рютте келишини хоҳлайди – “Politico”

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Нидерландия Бош вазири Марк Рюттенинг НАТО Бош котиби лавозимига номзодини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Америка маъмуриятидаги манбага таяниб, “Politico” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, Америка етакчисининг қўллаб-қувватлаши Шимолий Атлантика альянси Бош котиби лавозимига Рютте номзодини қўллаб-қувватловчилар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Газетанинг таъкидлашича, шу кунгача альянс аъзоларининг учдан икки қисми Нидерландия Бош вазири номзодини қўллаб-қувватламоқда. 

Олдинроқ “Welt am Sonntag” газетаси Европа Иттифоқи дипломатик доираларидаги манбаларига таяниб, Рютте альянс Бош котиби бўлиш учун фаворит экани ва уни қўллаб-қувватлаш кучайиб бораётгани ҳақида хабар берган. НАТОнинг юқори мартабали дипломатининг нашрга айтишича, шу йилнинг июнь ойида Европарламентга сайловлар олдидан қарор қабул қилиниши мумкин.

НАТОнинг амалдаги Бош котиби Йенс Столтенберг аввалроқ, ўз лавозимида 2024 йил 1 октябргача қолишини тасдиқлаган эди. Бу қарор ўтган йилнинг 11-12 июль кунлари Вильнюсда бўлиб ўтган саммитда тасдиқланган эди. Оммавий ахборот воситалари, жумладан, британияликлар ва америкаликлар бунга Столтенбергнинг вориси номзодини аниқлашдаги қийинчилик сабаб бўлганига бир неча бор аниқлик киритди. Бош котиб альянсга аъзо барча мамлакатларнинг консенсусига асосан тайинланади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Йенс Столтенберг Нидерландия Жо Байден Марк Рютте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made